Инновацион технологиялар аҳамияти
  • 27 Апрель 2016

Инновацион технологиялар аҳамияти

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Ишлаб чиқариш корхоналарининг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги муаммоларини ечишда инновацион технологияларнинг аҳамияти” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда бир қатор олий ўқув юртлари тадқиқотчилари, ёш мутахассислар, шунингдек, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда саноат тармоқларига янги технологияларни жорий қилишда энергия сарфини камайтиришга доир долзарб масалалар хусусида сўз юритилди. 

Унда таъкидланганидек, мамлакатимизда илмий изланишлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бунда Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш бораси-даги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал вазифасини ўтаётир. 

Анжуманда олимлар корхоналарда ресурсларни тежашга оид мавжуд муаммолар ечимини топиш, уларни илмий жиҳатдан асослаш, иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ишланмаларини тақдим этдилар.

Тадбир доирасида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Иссиқлик энергетикаси кафедраси қошида ташкил қилинган “Энергия тежамкорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбалари” илмий-ўқув лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn