Истеъдодларни кашф этган ҳафталик
  • 26 Апрель 2016

Истеъдодларни кашф этган ҳафталик

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган Тасвирий ва амалий санъат фестивали якунланди.

Бу галги фестиваль доирасида ўтказилган қатор тадбирлар, хусусан, танлов ва анжуманлар санъат мухлисларида алоҳида таассурот қолдирди. Айниқса, хорижлик рассомлар асарлари кўргазмаси, мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари, ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар ижодига оид кўргазмалар, ёш дизайнерлар томонидан тайёрланган либослар тақдимоти тадбирга ўзгача мазмун бахш этди.

Мазкур санъат анжумани вилоятларда, жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” тасвирий санъат галереясида ҳам байрамона руҳда ўтди. Бу ерда “Ҳайкаллар соясида” деб номланган кўргазма ташкил этилган бўлса, Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллежида ижодкор ёшлар Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари иштирокидаги давра суҳбати ҳамда маҳорат сабоқларида қатнашдилар.


Мавжуда ХОЛМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn