Кеча — ўқувчи, бугун — тадбиркор
  • 21 Апрель 2016

Кеча — ўқувчи, бугун — тадбиркор

Зулхумор Шералиева Фарғона шаҳридаги компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини тамомлаб, тадбиркорликка қўл урди. Атлас ва адрас матоларидан замонавий дизайндаги либослар, сумкалар ҳамда пойабзаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. 

— Бизнес-режамни амалга оширишда банкнинг 100 миллион сўмлик кредитидан самарали фойдаландим, — дейди ёш ишбилармон. — Эндиликда фаолиятимизни янада кенгайтириб, 20 та қўшимча иш ўрни яратишни мўлжаллаяпмиз.    

Эътироф этиш керакки, вилоятда ўтган йили тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 812 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Маъмур МУСУЛМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn