Кўркам дизайн ва юқори сифат
  • 21 Апрель 2016

Кўркам дизайн ва юқори сифат

“Фориш саховати” хусусий корхонасида замонавий технологиялар асосида ошхона, ётоқхона, офис ва таълим муассасалари учун мебеллар тайёрланмоқда.

Кичик бизнес субъекти ўтган йили банкнинг 235 миллион сўмлик кредити эвазига хориждан энг илғор дастгоҳларни харид қилгач, ишлаб чиқарилаётган жиҳозлар сифати ҳамда дизайни янада яхшиланишига эришилди. Шу билан бирга, харидор хоҳишига биноан, маҳсулотларга исталган ранг, ҳажм ва шакл бериш имконияти юзага келди. 

— Технологик жараёнда маҳаллий хом ашёдан фойдаланамиз, — дейди корхона раҳбари Лазиз Ортиқов. — Келгусида мебелларимиз турини янада кўпайтиришни мақсад қилганмиз. 

Корхонада жорий йилнинг биринчи чорагида 175 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди.

 

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn