Янги портал имкониятлари
  • 21 Апрель 2016

Янги портал имкониятлари

Давлат солиқ хизмати органларининг янги “Электрон солиқ хизматлари” портали тест режимида амалиётга жорий этилди. У давлат солиқ хизмати органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини оптималлаштириш, уларнинг сифатини яхшилаш, харажатларни камайтириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг интерактив хизматлардан қониқиш даражасини ошириш мақсадида татбиқ қилинмоқда.

Янги порталнинг бош саҳифаси очилганда, аввало, солиқ органининг ходими видео тарзда кўриниш беради ва фойдаланувчиларга сайтнинг имкониятларини қисқача ту-шунтиради. 

Унинг яна бир қулайлиги — бу керакли хизматларни тез ва осон қидириш мумкинлигидир. Излашни янада соддалаштириш учун мурожаатлар ҳамда ҳисоботларни юбориш, рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш ва маълумотномалар олиш каби хизмат йўналишлари очилган. Яъни жисмоний шахслар учун ҳам, юридик шахслар учун ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам хизматларни танлаш имконияти мавжуд.

Унда, шунингдек, барча тоифадаги солиқ тўловчиларга алоҳида “Шахсий кабинет” ташкил этилган. Ваҳолонки, илгари якка тартибдаги тадбиркорларнинг “Шахсий кабинет”и йўқ эди. 

Бундан ташқари, “Шахсий кабинет”ларда солиқ тўловчиларга бир нечта янгиликлар жорий этилган. “Шахсий маълумотлар”, “Ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати”, “Солиқ органлари билан ёзишмалар”, “Фойдали маълумотлар” каби қулай навигацияли блоклар ана шулар жумласидандир.

Янги “Шахсий кабинет”да солиқ органлари билан барча ёзишма ва хабарлар алоҳида блокда йиғилади. Шу билан бирга, “Шахсий кабинет”га кирганда, бюджет ҳамда бюджетдан ташқари актуал жорий маълумотлар тақдим этилади.

Порталда солиқ тўловчиларга хизматлардан фойдаланиш, улардан хабардор қилиш бўйича ягона стандарт ишлаб чиқилган. Хусусан, ҳар бир хизматдан фойдаланувчи учун қўлланма ва хизмат бўйича жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар -мужассамлаштирилган. 

Эндиликда солиқ тўловчилар ҳар бир хизмат бўйича ўз фикрини билдириб, хизматларга баҳо бериш, солиқ органлари эса солиқ тўловчиларнинг таклиф ҳамда эътирозларини кўриб чиқиш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, жорий ой давомида вужудга келган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида my.soliq.uz портали тест режимида ишлайди. Ушбу давр ичида давлат солиқ хизмати органларининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш янги ҳамда олдинги тизимлар орқали амалга оширилади.

Янги портал бўйича таклиф ва мулоҳазаларни Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон манзили ёки my.soliq.uz порталидаги “Алоқа” бўлимида жойлаштирилган манзилларга юборишингиз мумкин. 

 

Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn