Замонавий туризм йўналишлари
  • 19 Апрель 2016

Замонавий туризм йўналишлари

Кейинги йилларда Жиззах вилоятида экотуризм бўйича ўнга яқин янги йўналишлар очилиши сайёҳлар оқими кўпайишига туртки бераяпти.  

Биргина Зомин туманида экологик, тоғ-чанғи ва спорт-соғломлаштириш йўналишларида сайёҳлик хизматлари йўлга қўйилган. 22 та уй-меҳмонхона туристлар ихтиёрида. Ҳадемай, улар сони саккизтага кўпаяди.

— Воҳамиз ўзига хос табиати, диққатга сазовор жойлари ҳамда қадимий Буюк Ипак йўли бўйида жойлашгани билан кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда, — дейди “Хуршида Баҳром” хусусий корхонаси раҳбари Ойбек Бўрибоев. — Шу боис бу ердан олис ва яқиндан келган меҳмонлар қадами узилмайди. Улар Зоминнинг бетакрор табиатидан унутилмас таассуротлар олишмоқда. Корхонамиз эса шу йўналишда сайёҳларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган. Бугун барча қулайликка эга бўлган 100 ўринли уй-меҳмонхонамиз ташриф буюрувчилар ихтиёрида. 

Умуман, 2019 йилга қадар вилоятда 15,4 миллиард сўмлик 32 та туризм иншооти фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. 

 

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn