Экологик талабларга мос
  • 15 Апрель 2016

Экологик талабларга мос

“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида фаолият кўрсатаётган “Polipropilen quvurlar” шуъба корхонасида сув узаткичларни бир-бирига улайдиган бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа рўёби учун 140 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилди.

Бу ерда маҳсулотлар одатдагиларидан фарқли равишда, мис ва рух металлари қоришмасидан тайёрланаяпти. Мутахассислар фикрича, мазкур хом ашё сантехника воситаларининг экологик талабларга тўла жавоб беришини таъминлаши билан бирга, узоқ муддат яроқлилигини ҳам кафолатлайди.
— Келгусида маҳсулотларимиз турини кўпайтириш ва хорижга экспорт қилишни мўлжаллаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Мадия Собитова. — Бунинг учун бизда барча имконият мавжуд.


Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn