Соғлом рақобат изланишга ундайди
  • 14 Апрель 2016

Соғлом рақобат изланишга ундайди

Мамлакатимизда музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхоналар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, қайта ишлаш саноати ривожланиб, соғлом рақобат муҳити юзага келишига хизмат қилаяпти.

Термиз шаҳридаги “Saidjon Muhammadjon muzqaymoqlari” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ҳам харидорлар эътиборини қозониш мақсадида маҳсулот тайёрлашда ҳар бир жиҳатга, жумладан, уни мазали қилиб ишлаб чиқариш билан бирга, сифатли қадоқлашга ҳам алоҳида аҳамият қаратаяпти. Мижозлар талаби ўсиб бораётгани туфайли айни пайтга келиб, корхона маҳсулотлари тури 35 тага етди.

—  Шу кунларда цехларимизга Хитойнинг замонавий технологияларини ўрнатаяпмиз, — дейди корхона иш юритувчиси Валижон Алибоев. — Бу маҳсулот сифатини янада яхшилаш ва турини кўпайтириш имконини беради. Қолаверса, қўшимча 60 та иш ўрни яратилади.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn