Муносиб ҳисса
Версия для печати
  • 12 Апрель 2016

Муносиб ҳисса

Ҳаётимиз кундан-кунга фаровонлашиб бормоқда. Бу халқимизга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш йўлида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар самарасидир. Мазкур жараёнда, айниқса, деҳқон ва фермерлар фаол иштирок этиб, ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётгани қувонарлидир.

Албатта, булар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Соҳага қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик ҳамда молиявий кўмак қўлга киритилаётган ютуқларимизни янада мустаҳкамламоқда.

Биз ҳам фаолиятимизни кенгайтириш йўлида изланиб, бизнес-режа устида иш олиб бордик. Бунинг самараси ўлароқ, иссиқхона ташкил қилдик. Ушбу лойиҳани рўёбга чиқа-ришда “Агробанк”нинг Норин филиали ажратган 50 миллион сўмлик кредитдан самарали фойдаландик. Тўрт киши фаолият кўрсатаётган иссиқхонада лимон, помидор, бодринг, қолаверса, турли кўкатлар етиштирилиб, аҳолига арзон нархда етказиб берилаяпти.

Халқимиз дастурхони баракасига, оз бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан -хурсандмиз.

А. УМАРОВ,

«Жамшидбек Қўзибой ўғли»

 фермер хўжалиги раҳбари.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn