Мураббийлар учун семинар
  • 09 Апрель 2016

Мураббийлар учун семинар

Пойтахтимизда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Республика теннис федерацияси ҳамкорлигида Марказий Осиё давлатлари мураббийлари учун теннис бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Анжуманда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шу асосда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Буларнинг самараси ўлароқ, мамлакатимизда Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган кўплаб спорт турлари қатори теннис ҳам аҳоли, айниқса, навқирон авлод ўртасида кенг оммалашиб бораяпти, кўплаб истеъдод эгалари етишиб чиқаётир. Улар халқаро мусобақаларда муносиб қатнашиб келмоқда.

Тадбирда мураббийларнинг тажрибаси ва спортчилар маҳоратини ошириш, халқаро му-собақаларни юқори савияда ташкил қилиш масалалари муҳокама этилди, соҳадаги ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида батафсил маълумот берилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Якунда иштирокчиларга Халқаро олимпия қўмитаси ва Халқаро теннис федерациясининг сертификатлари топширилди.

Саиджон МАХСУМОВ 

тайёрлади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn