Тадбиркор ташаббуси
  • 08 Апрель 2016

Тадбиркор ташаббуси

Наманган туманидаги “Асадбекғиштсаноат” масъулияти чекланган жамиятида миллий ўйинчоқлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Бу шу пайтга қадар қурилиш саноатида фаолият кўрсатиб келган корхонанинг қўшимча тармоғидир. 

Турли миллий қаҳрамонларимизни ўзида акс эттирган ўйинчоқларни ишлаб чиқаришда табиий хом ашёдан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга оширишда МЧЖ жамоаси банкнинг 360 миллион сўмлик кредитидан самарали фойдаланди. Ажратилган маблағ эвазига хориждан келтирилган илғор технологик линия ёрдамида айни пайтда 20 турдаги маҳсулот тайёрланаяпти.

— Маҳаллий бозорларимизда ўйинчоқларимизга талаб ортиб бормоқда, — дейди корхона раҳбари Аҳадхон Эгамбердиев. — Боиси, маҳсулотларимиз сифати ва пишиқлиги  жиҳатидан турдошлари билан бемалол рақобатлаша олади. Ҳар ойда ўртача 100 миллион сўмликдан зиёд ўйинчоқлар ишлаб чиқараяпмиз.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  «Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn