Янги агрегат ихтиро қилинди
  • 07 Апрель 2016

Янги агрегат ихтиро қилинди

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти тадқиқотчилари томонидан янги агрегат ихтиро қилинди.

Маълумки, қишлоқ хўжалигида муҳим саналган пушта олиш ва ерга уруғ қадаш ёки ўғит солиш каби тадбирлар алоҳида механизмлар ёрдамида босқичма-босқич амалга оширилади. Бу эса ортиқча харажат, ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда муайян вақтни талаб этади. Институт муҳандислари томонидан яратилган ушбу агрегат эса мазкур юмушларни бир пайтнинг ўзида бажара олади.   

Ишланма муаллифларидан бири, магистрант Акмал Эшдавлатовнинг таъкидлашича, тақдим қилинаётган янги мослама агротехника тадбирлари учун кетадиган меҳнатни 40 фоизгача, ёнилғи-мойлаш  материаллари сарфини 35 фоизгача қисқартиришга кўмаклашади. Эътиборлиси, унинг ёрдамида ўғитдан фойдаланиш самарадорлигини 30 — 40 фоиз, ернинг ҳосилдорлик даражасини 10 — 15 фоиз ошириш мумкин.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn