Корхона мавқеи мустаҳкамланмоқда
  • 05 Апрель 2016

Корхона мавқеи мустаҳкамланмоқда

Хонқа туманидаги тикувчиликка ихтисослаштирилган  “Мадонна” хусусий корхонасида ойига ўртача 100 миллион сўмликка яқин 50 турдан зиёд маҳсулот тайёрланаяпти. Шунингдек, бу ерда замонавий эшик ва дераза ромлари, жалюзилар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. 

“Мадонна” жамоаси ички бозордаги талаб ҳамда таклифни чуқур ўрганган ҳолда, фаолиятини кенгайтиришга интилмоқда. Яқинда корхона цехларига 200 миллион сўмлик сармоя эвазига янги дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Пировардида маҳсулот сифати ҳам -яхшиланди.

— Илғор технологияларни жорий этганимиз самарадорликни таъминламоқда, — дейди корхона раҳбари Бекпошша Қазоқова. — Эндиликда  мебелсозлик тармоғини ҳам йўлга қўймоқчимиз. Бу эса ички бозорда ўз мавқеимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn