Фаровон ҳаёт пойдевори
  • 29 Март 2016

Фаровон ҳаёт пойдевори

Бу йил истиқлолимизнинг 25 йиллигини нишонлаймиз. Чорак аср давомида барча соҳада эришилган ютуқлар, турмуш тарзимиздаги, онгу шууримиздаги юксалиш, шаҳару қишлоқларимиздаги бунёдкорлик ва янгиланишлардан қалбимиз ғурурга тўлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган  кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётимизнинг ҳамма жабҳасида ўзининг амалий  тасдиғини топмоқда. Давлат ва жамият бошқаруви тизимига демократик тамойилларнинг жорий этилиши, хусусий мулк устуворлиги асосида иқтисодиётни модернизация қилиш ва эркинлаштиришга, ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир туб ўзгаришларнинг рўёбга чиқарилиши, қисқача айтганда, мустақил Ватанимизнинг ўз танлаган йўлида эришаётган муваффақиятлари тараққиётнинг “ўзбек модели” нақадар пухта ва самарадорлигидан далолат беради.

Таъкидлаш ўринлики, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида бозор иқтисодиётининг негизини ташкил қилувчи тадбиркорликни янада ривожлантириш долзарб аҳамият касб -этмоқда. Бинобарин, хусусий секторнинг равнақ топиши  аҳоли турли қатламлари учун янги иш ўринлари яратишда, фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлашда, ички ва ташқи бозорда миллий маҳсулотларимизнинг рақобатдошлиги ошиб боришида ҳал қилувчи омил бўлаётир.

Айнан юртимизда соғлом рақобатга асосланган қулай ишбилармонлик муҳити шакллангани дунё иқтисодиётида 2008 йилда бошланган ва ҳамон давом этаётган иқтисодий инқироз шароитларида ҳам ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 8 фоиздан кам бўлмаслигини кафолатламоқда. Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014 — 2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез -ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани бежиз эмас. Бу барчамизга фахр -бағишлайди.

Фуқаролик жамияти мулк шаклларининг хилмахиллиги, меҳнат қилиш ва тадбиркорлик эркинлиги, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг дахлсизлиги, жамият ҳаётининг ҳамма жабҳасида қонун устуворлигига эришиш каби асосий белгиларни ўз ичига олади.

Тадбиркорлик ривожини жадаллаштиришда Президентимизнинг  2015 йил 15 майда қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони дастуриламал бўлмоқда. Республикамиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, тадбиркорлар амалиётда дуч келаётган турли тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини ошириш мақсадларига  йўналтирилган ушбу ҳужжат доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳаётга татбиқ қилинди.  Унинг асосида қирқдан ортиқ қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини мустаҳкамлашга доир ўзгартиш ва қўшимчалар -киритилди.

Ҳозирги кунда  мамлакатимизда мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар фаолиятининг кафолатларини кучайтириш масаласини ҳал этишда суд органларининг роли оширилмоқда.  Хусусан, судларнинг тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаётган пайтда тадбиркорлик субъекти назорат органининг қароридан норози бўлса, ушбу қарор ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эгалиги алоҳида эътиборга молик. Бундан ташқари, тегишли қонунларда тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, шунингдек, банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган ҳамда бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилган. 

Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикасининг бир қатор давлат идоралари, хусусан, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар -вазирлиги, Давлат солиқ ҳамда божхона қўмиталарининг қўшма қарори қабул қилиниб, унга кўра, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини -текширишда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби ўрнатилди.

Муҳими, миллий иқтисодиётимиз таянчига айланган хусусий секторнинг барқарор ривожланиб бораётгани залворли натижаларни бераяпти. Жаҳон бозорида экспортбоп маҳсулотларимиз улушининг ортиши, ривожланган давлатларнинг мамлакатимизга киритаётган инвестиция кўлами янада кенгайиши, хом ашёни ўзимизда қайта ишлаш, уни тайёр, юқори сифатли маҳсулот ҳолига келтириш тармоғи такомиллаштирилиши, аҳоли бандлик даражасининг ошиши шулар жумласидандир. Пировардида эса собиқ тузум -даврида қолоқ, фақат хом ашё етиштирувчи республика ҳисобланган юртимиз бугунги кунга келиб миллий маҳсулотлари харидоргир, экспорт салоҳияти улкан давлатга -айланди. 

Хусусий мулк, кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш, -соғлом ишбилармонлик муҳитини қарор топтиришга алоҳида урғу берилаётгани давлат ва жамият ҳаётида инсон манфаатлари устуворлигини яна бир карра тасдиқлайди.

А. ИСМОИЛОВ,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори ўринбосари.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn