Самарқандга саёҳат
  • 29 Март 2016

Самарқандга саёҳат

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандларининг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу тадбир ўқувчи-ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз. Ёш саёҳатчилар Самарқанднинг тарихий обидалари — Бибихоним, Шоҳи Зинда,  Амир Темур мақбаралари, Регистон мажмуаси каби қадамжолардан катта таассуротлар билан қайтишди. 

Аббос ЭРГАШЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn