Ёшлар қувончи
  • 25 Март 2016

Ёшлар қувончи

Кармана туманида ёш оилалар учун барпо этилган 64 хонадондан иборат “Камолот” уйи фойдаланишга  топширилди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, юртимизнинг барча ҳудудида “Камолот” уйлари қурилиб, ёш оилаларга имтиёзли кредит асосида берилмоқда. Бу давлатимизнинг эртамиз эгаларига бўлган ғамхўрлиги ифодаси сифатида қалбларда алоҳида фахр туйғусини уйғотаётир.

— Барча шароитга эга замонавий ушбу тураржойдаги хонадонлардан бири бизга топширилгани юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган айни кунларда ўзига хос байрам туҳфаси бўлди, — дейди педагог, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Шаҳноза Очилова. — Биз, ёшлар бундай юксак эътиборга мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш орқали жавоб қайтарамиз.

Бундан ташқари, вилоятнинг Қизилтепа туманида 48, Навоий шаҳрида эса 96 хонадонли худди шундай кўп қаватли тураржой бинолари ўз эгаларига тақдим қилинди.

 

Азамат ЗАРИПОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn