Тасвирларда Ватан манзаралари
  • 25 Март 2016

Тасвирларда Ватан манзаралари

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудида ўтказилаётган “Ўзбекистон — бағрикенг диёр” деб номланган фотокўргазма Навоий вилоятида ҳам ташкил қилинди.

Унда жонажон Ўзбекистонимизнинг истиқлол йилларида эришаётган муваффақиятлари, турли соҳалардаги янгиланиш ва ўзгаришлар 120 дан ортиқ фотосуратларда намойиш этилмоқда. Тасвирларда  бунёдкорлик ишлари, спортчиларимизнинг халқаро миқёсдаги ғалабаси, муҳташам спорт иншоотлари фаолияти, шунингдек, муқаддас қадамжолар, тарихий обидаларга қаратилаётган эътибор ҳам ёрқин тарзда ифодаланган.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан уюштирилаётган бундай тадбирлар  ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. 

 

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Ғайрат ва шижоат фасли Ёшлар қувончи »