Бахмал боғлари кенгаймоқда
  • 23 Март 2016

Бахмал боғлари кенгаймоқда

Бахмал туманидаги “Бахмал АРК боғлари” хусусий корхонаси жамоаси ташаббуси билан янги боғ барпо этилди. Аниқроғи, шу пайтгача фойдаланилмай турган қир-адирликдан 12 гектар ер ўзлаштирилиб, 10 минг туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

— Бу билан боғларимизнинг умумий майдони 29 гектарга етди, — дейди корхона раҳбари Рустам ўайбуллаев. — Янги жойда олма, олхўри ва нок кўчатлари парваришланаяпти. Улар ҳам ҳосилга киргач, табиийки, даромадимиз янада ортади.

Эндиликда “Бахмал АРК боғлари” жамоаси мазкур ҳудудда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Жиззах вилоятида мавжуд боғларнинг умумий майдони 13,5 минг гектарга тенг.

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn