Энг илғор усуллардан фойдаланилди
  • 18 Март 2016

Энг илғор усуллардан фойдаланилди

“Резаксой сув қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари “КА-3” каналининг Гулистон шаҳридан оқиб ўтувчи 2,5 километрлик қисмини бетонлаштириш ишларини ниҳоясига етказишди. 

Ушбу вазифани амалга оширишда ирригация-қурилиш соҳасининг энг замонавий усуллари қўлланилди. Жумладан, анҳор ўзанига бир миллиметр қалинликдаги геомембрана ва геотекстиль қопланди. Ўз навбатида, ётқизилган бетон мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида арматура тўрларидан фойдаланилди. Мутахассисларнинг айтишича, буларнинг барчаси фильтрацияга бутунлай барҳам беради. Натижада ер ости суви сатҳи сезиларли даражада камаяди, шаҳардаги санитария-гигиеник ҳолат янада яхшиланади.

Айни чоғда мазкур гидроиншоот атрофини ободонлаштириш, хусусан, унинг ёнида хиёбон барпо этиш мўлжалланмоқда. Кузга бориб каналнинг яна 7,5 километрлик қисми бетонлаштирилади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn