Ўзбекистон — бағрикенг диёр
  • 18 Март 2016

Ўзбекистон — бағрикенг диёр

Қарши санъат коллежида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон — бағрикенг диёр” номли фотокўргазма очилди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган мазкур кўргазмада фотоусталарнинг 100 га яқин асари намойишга қўйилган. 

Тадбирга ташриф буюрганлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, кенг кўламли ислоҳотлар, ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим, маданият, санъат ва спорт соҳаларида эришилаётган ютуқлар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, кўргазмада муқаддас қадамжолар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳити  акс эттирилган асарлар ҳам намойиш қилинмоқда.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn