Навбатдаги меҳнат ярмаркаси
  • 17 Март 2016

Навбатдаги меҳнат ярмаркаси

Элликқалъа туманидаги Бўстон ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 

Туман ҳокимлиги томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда ҳудуддаги корхона ҳамда ташкилотлар 126 та бўш иш ўрни билан қатнашди.

— Ўтган йили Элликқалъа тиббиёт коллежини битиргандим, — дейди меҳнат ярмаркаси иштирокчиси Қундуз Жумаева. — Бугунги тадбир туфайли туман тиббиёт бирлашмасига ҳамшира бўлиб ишга кирдим. Бундан жуда ҳам хурсандман.

Тадбир сўнггида турли меҳнат жамоаларида фаолият юритиш имконига эга бўлганлар сони қарийб 100 нафарга етди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn