Марказнинг янги қиёфаси
  • 11 Март 2016

Марказнинг янги қиёфаси

Боёвут туманидаги “1-Боёвут” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда унга қўшни қишлоқлар аҳолиси Наврўз байрамини янгича қиёфа касб этган маданият ва аҳоли дам олиш марказида кутиб оладиган бўлди.

Амалга оширилган реконструкция ишларидан сўнг 250 ўринли концерт зали ҳамда 15 та хонага эга бино кўркам қиёфага кирди. 1,6 гектарлик ҳудуд ободонлаштирилиб, йўлакчалар ҳамда гулзорлар барпо этилди.

— Ушбу марказни реконструкция қилишга 529 миллион сўм йўналтирилди, — дейди Боёвут тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири Рустам Тожибоев. — Шунингдек, муассаса замонавий жиҳозлар билан таъминланиб, турли тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган. 

Ўтган йили вилоятнинг Янгиер шаҳри, Оқолтин ва Ховос туманларида  шундай масканлар иш бошлаган эди. Эндиликда бундай марказларни Гулистон шаҳри, Сайхунобод ҳамда Сирдарё туманларида ҳам ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn