Иш ўринлари беш баробар кўпайди
  • 10 Март 2016

Иш ўринлари беш баробар кўпайди

Янгиер шаҳридаги “Мосянтекс” қўшма корхонаси дастлаб 25 нафар чевар билан фаолият бошлаган эди. Эндиликда уларнинг сони 125 нафарга етди.

Айни чоғда модернизация ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича татбиқ этилаётган чоралар маҳсулот ҳажми ҳамда сифатини оширишга хизмат қилди. Корхона икки йил аввал 

ISO 9001:200 халқаро сертификатига эга бўлганди. Натижада экспорт имкониятлари янада кенгайди. Бинобарин, ҳозир бу ерда тикилаётган кийимларнинг деярли юз фоизи хорижга сотилмоқда.

— Янги технологияларни қўллашга эътибор қаратаяпмиз, —дейди қўшма корхона директори ўринбосари Юлдуз Ҳайдарова. — Сўнгги йилларда кийимларга турли расмли безаклар туширишни ўзлаштирдик. Бунда, албатта, ана шу жараённи бажарадиган цех ташкил қилганлигимиз айни муддао бўлди. Шунингдек, эркаклар учун кўйлаклар тикишни ҳам йўлга қўйдик. 

Яна бир эътиборли жиҳати, мазкур корхона жамоасининг аксарияти Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи битирувчиларидир.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ.

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn