Муҳандислар ихтироси
  • 10 Март 2016

Муҳандислар ихтироси

Термиз туманидаги “Умаржон” корхонаси кўп тармоқли тадбиркорлик субъектларидан бири саналади. Айни пайтда бу ерда пишиқ ғишт, нон ва қандолат маҳсулотлари ҳамда макарон тайёрлаш цехлари фаолият юритмоқда.

Жамоанинг изланишлари натижасида яқинда яна бир  лойиҳа амалга оширилди. Иккиламчи хом ашёдан томёпқичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

— Бундай маҳсулот ишлаб чиқариш учун эритиш печи ва зарур дастгоҳлар корхонамиз муҳандислари томонидан яратилди, — дейди тадбиркор Комилжон Сиддиқов. 

Таъкидлаш керакки, бу ерда банк сармояси ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан металл буюмлар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди. Мазкур цехда темир дарвозалар ва кунгурадор панжаралар ясалмоқда. Пировардида меҳнат қилаётганлар сони 30 нафарга етди.

Нормурод ТЕМИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn