Истиқлол берган саодат
  • 03 Март 2016

Истиқлол берган саодат

Шу кунларда мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб барча таълим муассасаларида маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим,  Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги -сингари қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган бундай тадбирлар “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуини  қамраб -олганлиги билан аҳамиятлидир.

Пойтахтимиздаги бир қатор касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, умумий ўрта таълим мактаблари, шунингдек, олий таълим муассасаларида  шоир, ёзувчилар, ёш олимлар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари иштирокида ўтказилган маърифий анжуманлар ҳам шу мавзуга бағишланди. 

Уларда истиқлол йилларида юртимизда турли соҳаларда, жумладан, таълим тизимида эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, миллий -армиямиз салоҳияти акс эттирилган, қолаверса, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган хунрезликлар, улардан кўзланган ғаразли мақсадларни очиб -беришга қаратилган видеороликлар намойиш қилинмоқда.

— Ушбу тадбирлар ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни турли таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, — дейди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамолиддин Узоқов. — Анжуманлар дои-расида ҳар бир таълим муассасасида  юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда истиқлол йилларида амалга оширилган янгиланишлар акс эттирилган фотокўргазмалар ҳам ташкил қилинаяпти. Уларда таълим муассасаларининг қиёфаси, моддий-техника -базасининг олдинги ҳамда ҳозирги кундаги ҳолати, собиқ ўқувчи-талабалар, юрт тинч-лиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фотосуратлари, уларнинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

Бундай учрашувлар маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ҳам ўтказилмоқда. 

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn