Сифатли қурилиш материаллари
  • 24 Февраль 2016

Сифатли қурилиш материаллари

Айни пайтда Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида 221 корхона фаолият кўрсатаяпти. Улар томонидан 2015 йилда 118,5 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди.

Жумладан, Жиззах шаҳридаги “Зенаткор темир-бетон буюмлари” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йили 36 минг кубометр темир-бетон буюмлари ишлаб чиқарилди.

— Корхонамизни технологик жиҳатдан янгилаб бориш доимий эътибор қаратадиган вазифаларимиздандир, — дейди жамият раҳбари Адҳам Раҳмонқулов. — Айтайлик, Германиянинг “Weiler” фирмаси ускуналарини ўрнатганимиздан сўнг маҳсулотларимиз сифати янада ортди. Шу мақсадда 2018 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар режасини белгилаб олганмиз. 65 кишилик жамоамиз меҳнати билан ҳозирги кунда 14 хил темир-бетон маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Айниқса, ирригация лотоклари ва бетон қудуқларга талаб юқори.   

Шуниси эътиборлики, вилоятдаги қурилиш иншоотлари учун зарур бўлган темир-бетон маҳсулотларининг 70 фоиздан ортиғи айнан ушбу корхонада тайёрланаяпти. Бу турдаги қурилиш ашёлари қўшни вилоятларга ҳам етказиб берилаяпти.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn