Жаҳон стандартларига мос
  • 09 Февраль 2016

Жаҳон стандартларига мос

БУХОРО. Вилоят марказидаги “Тарози класс” масъулияти чекланган жамиятида темир йўл вагонлари юкини ўлчайдиган электрон ускуна тайёрлашга киришилди. Натижада корхона маҳсулотлари тури ўнтага етди.

— Жамоамизда меҳнат қилаётганларнинг асосий қисми коллеж битирувчиларидир, — дейди тадбиркор Fафур Ҳужатов. — Ўлчов жиҳозларимиз жаҳон стандартларига тўла мослиги туфайли уларга хорижликлар ҳам катта қизиқиш билдиришмоқда. Шу боис жорий йилда экспорт амалиётини бажариш тараддудидамиз. Дарвоқе, мамлакатимизнинг еттита шаҳрида сервис марказларимиз фаолият кўрсатаяпти. Яқинда Нукус шаҳрида ҳам шундай шохобчамизни очдик.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn