Эзгулик қадри
  • 27 Ноябрь 2015

Эзгулик қадри

Пойтахтимизда Ўзбекистон Қизил Яримой жамияти фаолиятига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига оид мазкур анжуманда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини асраш, айниқса, ёши улуғ кишиларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш, ижтимоий ҳимоялаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Қизил Яримой жамияти томонидан нуронийларга ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан муайян чора-тадбирлар бажарилмоқда.
Анжуманда мазкур соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрига уюштирилган саёҳат ва театр жамоаси томонидан намойиш этилган “Уйқудаги гўзал” спектакли қатнашчиларга ғоят манзур бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn