Хуштаъм ва шифобахш
  • 17 Ноябрь 2015

Хуштаъм ва шифобахш

Самарқанд давлат университетида фиточойлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мазкур олий ўқув юртининг табиий фанлар факультети талабалари томонидан турли гиёҳ ва мевалардан тайёрланган шифобахш дамламалар  намойиш этилди.

Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, табиий гиёҳларнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни беқиёс. Серқуёш заминимизда эса уларнинг кўплаб ноёб турлари учрайди. Масалан, биргина мойчечак дамламаси шамоллаш ва йўталда, шунингдек, ошқозон, жигар, нафас йўллари, тери касалликлари ҳамда моддалар алмашинувини тиклашда яхши самара беради. Эман пўстлоғи, макка попуги, кийикўт, наъматак меваси, далачой каби неъматларнинг ҳам шифобахш хусусиятлари кўп.
Тадбирда иштирокчилар фиточойлардан баҳраманд бўлиш баробарида, уларни тайёрлаш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn