Ўзбекистон — жаҳон рейтингида етакчилар қаторида
  • 13 Ноябрь 2015

Ўзбекистон — жаҳон рейтингида етакчилар қаторида

Буюк Британиянинг нуфузли “Charities Aid Foundation” жамғармаси томонидан эълон қилинган хайрия ишлари бўйича жаҳон рейтингида (World Giving Index) Ўзбекистон 27-ўринни эгаллади.

Ушбу рўйхатни тузишда “Gallup” компанияси томонидан ўтган йил давомида 145 мамлакатда ўтказилган ижтимоий сўров натижалари асос қилиб олинди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, рейтингда давлатларнинг ўрни учта — хайрия тадбирларини амалга ошириш, фуқароларнинг ҳомийлик ишларида иштирок этиши, кўмакка муҳтожларга ёрдам бериш кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқланди.
Унда юртимизнинг юқори, хусусан, МДҲда етакчи ўринлардан бирини эгаллагани Ўзбекистон халқи кундалик ҳаётида инсонпарварлик ва олижаноблик каби фазилатларга алоҳида эътибор билан қарашини яққол тасдиқлайди. Айни чоғда сўнгги пайтларда юртдошларимиз онгу шуурида ушбу эзгу тушунчалар янада мустаҳкамланиб бораяпти. Зеро, ўтган йилги тадқиқот натижалари билан солиштирилганда, мамлакатимиз жаҳон рейтингида яна бир поғона кўтарилгани диққатга сазовордир.
Шунингдек, фуқароларнинг хайрия-саховат ишларида қатнашиши бўйича Ўзбекистон рўйхатда еттинчи ўриндан жой олди. Бошқача айтганда, ўзбекистонликларнинг 43 фоизи ой мобайнида бир маротаба бўлса ҳам эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатган.

С. МАХСУМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Боқий қадриятлар эъзози Соғлом турмуш тарзи »