22 та бизнес лойиҳа амалга оширилди
  • 10 Ноябрь 2015

22 та бизнес лойиҳа амалга оширилди

Шофиркон туманидаги “Голден Форест” масъулияти чекланган жамиятида пахта чиқиндисидан момиқ тайёрлаш йўлга қўйилди.
Тадбиркорларнинг мазкур лойиҳасини банк муассасаси салкам 600 миллион сўм миқдорида кредит ажратиш билан қўллаб-қувватлади. Натижада цех кунига ўртача 60 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Эндиликда бу ерда пахта тозалаш корхоналари чиқиндиси қайта ишланаяпти.
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида саноат йўналишида жами 22 та бизнес лойиҳа амалга оширилди. Йил охиригача уларнинг сонини 29 тага етказиш мўлжалланган.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn