Сархил ҳолда сақланади
  • 10 Ноябрь 2015

Сархил ҳолда сақланади

Жорий йилнинг ўзида Жиззах вилоятида сабзавот ва полиз маҳсулотларини сифатли сақлайдиган совутқичли омборхоналар сони 10 тага етказилди.

Уларнинг сиғими эса қарийб 2,5 минг тоннага оширилди. Бу қиш мавсумида ҳам аҳолини сархил ноз-неъматлар билан таъминлаш имконияти кенгайганини англатади.
Хусусан, Жиззах туманидаги “Муҳаммад барака сервис” хусусий корхонасида 20 тонналик музлаткич ва 120 тонналик омборхона ишга туширилди. Бу мақсадлар учун 713 миллион сўм сарфланди. 
— Лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда  банкдан олинган 600 миллион сўмлик кредит қўл келди, — дейди корхона раҳбари Бобур Бобобеков. — Ҳозирнинг ўзидаёқ 80 тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини жамғардик.


Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn