Ҳудудий дастур доирасида
  • 04 Ноябрь 2015

Ҳудудий дастур доирасида

Ургут туманида “Nur Sam Qur” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади. Банкнинг 3 миллиард 445 миллион сўмлик кредити ҳисобига ташкил этилган ушбу корхонага Ҳиндистондан замонавий технология келтириб, ўрнатилди.

Ўз навбатида, маҳаллий ёшлардан 35 нафари иш билан таъминланди. Ҳозир бу ерда матога турли рангларда гул босилмоқда. Корхона раҳбари ўофуржон Ҳафизовнинг айтишича, ўрнатилган илғор дастгоҳлар кунига 25-30 минг погон метр газламага ишлов бериш қувватига эга. Эътиборлиси, тез орада бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш ҳам мўлжалланаяпти.
Умуман, туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган, 2013 — 2016 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурга асосан, жорий йил бошидан буён шу каби 14 та истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn