Ўқувчилар учун маҳорат мактаби
  • 30 Сентябрь 2015

Ўқувчилар учун маҳорат мактаби

Жорий йилда Гулистон шаҳрида ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси Ширин шаҳридаги “Нилуфар Ширин сервис” хусусий корхонаси учун фойдали бўлди. Яъни унда бир неча ҳамкорлар билан шартномалар имзолашга эришилди.

Бинобарин, корхона чеварлари тайёрлаётган махсус кийим-кечаклар ҳамда ётоқхона буюмларининг харидоргирлиги йил сайин ортиб бормоқда. Бунда маҳсулот сифати муҳим аҳамият касб этаяпти.
— Тикувчиликни замонавий технологиялар асосида ташкил қилганмиз, — дейди хусусий корхона раҳбари Нилуфар Раҳмонқулова. — Шу билан бирга, чеварларимизнинг маҳоратини ошириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Хусусан, корхонамизда жорий этилган “Устоз — шогирд” мактаби яхши самара бераяпти. Шу билан бирга, цехимиз Ширин энергетика касб-ҳунар коллежи тикувчилик йўналиши ўқувчиларининг амалиёт масканига ҳам айланган. Ҳозир битирувчилардан 10 нафари корхонамизда меҳнат қилмоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn