Кексалар эъзозда
  • 29 Сентябрь 2015

Кексалар эъзозда

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят кўз касалликлари шифохонаси ҳамкорликда хайрли ташаббус билан чиқди. Яъни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида вилоятда якка-ёлғиз ва кам таъминланган 69 нафар отахону онахоннинг кўз билан боғлиқ касалликларини даволашга киришилди.

Уларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, зарурий муолажалар қилинмоқда. Ўтган қисқа фурсатда 30 нафар нуронийга сунъий кўз гавҳари қўйилиб, уларнинг кўриш қобилияти тикланди.
— Кўзим хира кўрарди, — дейди қўшработлик 77 ёшли Ялғош бобо Ямонқулов. — Шу боис кўп қийналардим. Вилоят марказидан туманимизгача 100 километрдан зиёд масофа бор. Шунча жойга кўз касалликлари бўйича врачларнинг ўзлари ташриф буюриб, мен каби беморларнинг дардига малҳам бўлганидан хурсандмиз. Менда катаракта касаллиги борлиги аниқланди ва вилоятдаги шифохонада жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Мана энди кўзим равшан бўлди. Бундай ғамхўрликдан бошим кўкка етди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn