Замонавий савдо мажмуи
  • 22 Сентябрь 2015

Замонавий савдо мажмуи

Ғиждувон тумани марказида замонавий савдо мажмуи қурилиб, фойдаланишга топширилди.

— Бу қулайликдан туманимиз аҳли, жумладан, биз, тадбиркорлар бениҳоя хурсандмиз, — дейди “Fиждувон Машҳураси” ўқув-ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Замира Сафарова. — Мажмуадаги савдо шохобчамиз орқали маҳсулотларимизни воситачиларсиз, нисбатан арзон нархларда харидорларга етказаяпмиз.
Умумий майдони 10 гектар бўлган мажмуада 100 та  савдо дўкони, чойхона, меҳмонхона, милиция таянч пункти, автомобиллар тўхташ жойи ва бошқа инфратузилмалар ўрин олган. Бино ён-атрофидаги гулзор ҳамда фавворалар бу ерга келувчиларга хушкайфият улашади.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn