Бунёдкорлик ва фаровонлик тараннуми
  • 15 Сентябрь 2015

Бунёдкорлик ва фаровонлик тараннуми

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Дўрмон” ижод боғида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида миллий адабиётимизни янада равнақ топтириш, халқимизнинг ардоқли ёзувчи ва шоирлари ижодини кенг ўрганиш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар маънавий-маърифий соҳалардаги ислоҳотларнинг муҳим қисми эканини таъкидладилар. Ушбу амалий саъй-ҳаракатлар буюк аждодларимизнинг ҳаёти, маънавий мероси, мустақиллик йилларида қўлга киритилган улкан марраларнинг мазмун-моҳияти, халқимизнинг улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик салоҳияти, меҳнатсевар, фидойи ҳамюртларимиз образини бадиий асарларда яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Бинобарин, ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг барча соҳаси қатори маънавиятимиз кўзгуси бўлмиш бадиий ижод, хусусан, бадиий адабиёт ривожи давлатимиз, жамиятимизнинг доимий эътиборида.
Мустабид тузум даврида номлари, асарлари тақиқлаб қўйилган ёзувчи ва шоирларимизнинг хотираси эъзозланиб, адабий мероси қайта тиклангани, таваллуд саналари кенг нишонланиб келинаётгани, нашриёт ва босмахоналар, газета ҳамда журналларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, нашр ишлари замонавий талаблар асосида йўлга қўйилаётгани, адабиёт аҳлини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишлар буни яққол тасдиқлайди.
Тадбирда истиқлолнинг 24 йиллиги арафасида Президентимиз фармонларига биноан Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ижодкорлар алоҳида эътироф этилди. Улар орасида Ўзбекистон Қаҳрамони, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Мумтоз филология” кафедраси профессори Суйима ўаниева ҳам бор.
— Мамлакатимиз озодлиги, эркинлиги — улуғ неъмат, — дейди навоийшунос олима Суйима ўаниева. — Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан истиқлолимизнинг йигирма тўрт йиллик тўйи “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” деган эзгу шиор остида нишонлангани замирида ҳам мустақилликни асраб-авайлаш, қадрлаш фикри мужассамдир. Бугун бизнинг қадримиз баланд, қаддимиз тик. Шахсан ўзим камтарона хизматларимнинг Юртбошимиз томонидан юксак қадрланганидан бошим осмонга етди. Менга ўхшаб қадр топган ва бундан куч-ғайрат олиб илҳомланганлар қанчадан-қанча? Бизнинг барча илму интилишларимиз, эзгу ниятларимиз озод юртимизни обод этишга қаратилган. Ободлик эса, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, кўнгилдан бошланади. Маънавий-маърифий ҳаётимиздаги беқиёс ўзгаришлар, инсон манфаатининг устувор саналиши, ёшларимизнинг Навоийни ўрганишга иштиёқи ортиб бораётганлиги ана шу улуғвор ўзгаришларнинг самарасидир.
Тадбир давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг яхши асарлар учун эълон қилинган “Ватан учун яшайлик!” республика танлови ғолиблари ҳам муносиб тақдирланди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn