Ёшлар ва жамият
  • 10 Сентябрь 2015

Ёшлар ва жамият

Тошкент шаҳрида “Нима қилдик Ватан учун?” ҳамда “Биз, ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз!” шиорлари остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидор ҳамда салоҳиятини юзага чиқариш учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
Фестивалда пойтахтлик ёшларнинг илм-фан, маданият, санъат, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда қўлга киритаётган ютуқлари намойиши тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Шу билан бирга, учрашувларда таниқли ёзувчи ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, санъаткорлар томонидан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, ёшларимизнинг жисмонан ва маънан баркамол бўлиб камолга етишларига хизмат қилаётгани ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди. Жумладан, Мирзо Улуғбек тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган “Ижодим сен учун бахшида, Ватан!” номли маданий-маърифий анжуман, 23-Меҳрибонлик уйида ўтказилган ижодий мулоқот, маҳорат сабоқларида ёшлар фаол қатнашди.
ўафур ўулом номидаги маданият ва истироҳат боғида уюштирилган ёш иқтидорлар кўргазмасида эса ёш ҳунарманд ҳамда рассомларнинг ижод намуналари йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.
— Чилонзор туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида тикувчилик сир-асрорларини ўрганаяпман, — дейди пойтахтимиздаги 138-мактаб ўқувчиси Дилором ўафурова. — Тўқиган маҳсулотларим билан турли кўрик-танловларда қатнашиб келмоқдаман. Улар кўпчиликка маъқул бўлаётганидан хурсандман. Ушбу фестиваль бизда катта таассурот қолдирди.
Фестиваль якунида “Туркистон” саройида “Ким эдигу ким бўлдик?” видеофильми намойиш этилди ҳамда санъат усталари томонидан гўзал юртимизни, ёшликнинг фараҳбахш онларини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Дилмурод СОДИҚОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn