Кўркам ва муҳташам боғ
  • 08 Сентябрь 2015

Кўркам ва муҳташам боғ

Марғилон шаҳри аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллигини муносиб ютуқлар билан кутиб олди.

Хусусан, энг улуғ, энг азиз айёмимиз арафасида Маъмуржон Узоқов номидаги маданият ва истироҳат боғида муҳташам амфитеатр, ёшлар маркази бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, бу ерга 18 та янги аттракцион ўрнатилиб, болажонлар учун қулайлик яратилди. Айни пайтда истироҳат боғига ташриф буюрувчилар масканда ишга туширилган замонавий фаввора атрофида мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятига ҳам эга бўлдилар.

Маъмур МУСУЛМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn