Маҳаллада соғломлаштириш маркази
  • 04 Сентябрь 2015

Маҳаллада соғломлаштириш маркази

Қўрғонтепа туманидаги Ғайрат маҳалласида спорт-соғломлаштириш маркази иш бошлади. Ушбу лойиҳа рўёбига 200 миллион сўм йўналтирилди.

— Маҳалламиз ҳудудидаги бўш турган бинони мукаммал таъмирлаб, обод масканга айлантирдик, — дейди тадбиркор Иброҳимжон Жакбаров. —  Бу хайрли ишни амалга оширишимизда қишлоғимиз аҳли ҳам яқиндан ёрдам берди. Марказимизда замонавий тренажёр ҳамда инвентарлар билан жиҳозланган кенг ва ёруғ спорт зали, фитнес-клуб, аёллар маслаҳатхонаси, стоматология, мураббийлар хонаси ташкил қилинди. Турли кўнгилочар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш учун эса бино олдида мўъжаз майдон бунёд этилиб, ёзги саҳна қурилди. Бу ерда ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ёшлар учун маданий-маърифий кечалар уюштирилади.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn