Нафосат сайли
  • 29 Август 2015

Нафосат сайли

Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида анъанавий гул байрами бўлиб ўтди.

Нафосат сайли иштирокчилари бу ерда ташкил этилган гуллар кўргазмаси ҳамда бошқа кўнгилочар дастурларни томоша қилиб, маданий ҳордиқ чиқардилар.
Ушбу ўзига хос тадбирда шаҳардаги икки юздан ортиқ ташкилот, муассаса ва корхоналар, 80 дан зиёд ҳаваскор гулчилар, шунингдек, Тошкент шаҳри, Андижон ва Фарғона вилоятларидан ташриф буюрган табиат ошуфталари қатнашди.
Боғнинг сўлим хиёбонларида уюштирилган “Кимнинг гули чиройли?” танлови, “Ватан ягонадир, Ватан биттадир!” дўстлик  ва маданият фестивали, “Қўшиғимда гул васфи” бадиий дастури ҳамда бошқа қатор маънавий-маърифий тадбирлар гўзаллик байрами шукуҳига шукуҳ қўшди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn