Обод мамлакатнинг бахтиёр фарзандлари
Версия для печати
  • 28 Август 2015

Обод мамлакатнинг бахтиёр фарзандлари

Фарзандларимизни баркамол қилиб вояга етказиш  давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Айниқса, уларнинг замон талаблари даражасида билим ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар ёшларнинг жамиятдан муносиб ўрин олишларига

хизмат қилаётир. Қолаверса, ўғил-қизларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, мазмунли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш масаласи ҳам алоҳида эътиборда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида Бухоро шаҳрида фойдаланишга топширилган “Ширин” болалар маркази ана шундай ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. “Ширин плаза файз” масъулияти чекланган жамияти томонидан 800 миллион сўм эвазига барпо қилинган ушбу сўлим маскан замонавий меъморликнинг энг яхши анъаналарини ўзида мужассам этган. Хусусан, қўшқаватли бинонинг биринчи қаватида парҳез таомлар ошхонаси, иккинчи қаватида эса йигирмага яқин турдаги аттракционлар жойлаштирилган. Улар бир пайтнинг ўзида эллик нафар болага хизмат кўрсатади. Янги марказнинг илк дам олувчилари шаҳардаги 32-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлди.
Марказда нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам қулайликлар яратилган. Иншоот ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш нуқтаи назаридан ҳам аҳамиятлидир.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn