Насибамиз бутун, турмушимиз фаровон
  • 25 Август 2015

Насибамиз бутун, турмушимиз фаровон

Деҳқончилик билан шуғулланаётганимга салкам 45 йил бўлибди. Аммо гапнинг бўларини айтсам, фермерликка етари йўқ экан. Илгари даладан тезроқ уйга кетиш пайида бўлардик.

Кўпроқ томорқани, мол-ҳолни ўйлардик. Энди эса даладан узоқлашгимиз келмайди. Чунки ернинг эгаси — ўзимиз!
“Отамурод Берди Жамшид” деб номланган фермер хўжалигини ташкил этганмиз. Қишлоғимиз Ҳажувонда кўпчиликнинг бошини қовуштириб, ишлаяпмиз. Сизга айтсам, ерга меҳр қўйсангиз, у марҳаматини аямас экан. Мана, бу йил ҳам ғалладан юқори ҳосил олдик. Иссиқхона барпо этдик. Асаларичиликни йўлга қўйдик. Шукр, кам бўлаётганимиз йўқ. Меҳнатимиз самарасини кўраяпмиз. Бозорларимиз тўкин. Топганимиз яхши кунларга буюраяпти.
Қишлоғимизга келсангиз, ҳар куни тўю томошанинг устидан чиқасиз. Бу ҳам юртимиздаги тинчлик-осойишталик, фаровонликнинг белгиси. Шундай экан, бу кунларнинг қадрига етиб яшашга нима етсин?!

Кенжа БЕРДИЕВ.
Вобкент тумани

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn