Обод маҳалла
  • 20 Август 2015

Обод маҳалла

Самарқанд шаҳридаги Чашма маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Айтиш керакки, шу пайтгача мазкур маҳалла идораси эски бинода фаолият кўрсатаётганди. Бу эса нафақат ходимлар, балки ҳудуд аҳолиси учун ҳам ноқулайликлар туғдираётганди.

Ҳашар йўли билан бунёд этилган ушбу муҳташам иншоот қошида “Шаббода” деб номланган болалар истироҳат боғи ҳам ташкил этилди. Хиёбон марказида эса мўъжаз фаввора қурилди. Шунингдек, бу ерда турли салқин ичимликлар билан савдо қилувчи шохобчалар фаолияти йўлга қўйилди. Натижада 20 дан ортиқ иш жойлари ташкил этилди.
— Маҳалламизда икки минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди мазкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гулсара Жўрақулова. — Бунёдкорлик ишлари ҳисобига ҳудудимиз маркази янада гўзаллашиб, аҳоли ҳордиқ чиқарадиган энг сўлим масканлардан бирига айланди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn