Ёш авлод камоли — юрт иқболи
Версия для печати
  • 19 Август 2015

Ёш авлод камоли — юрт иқболи

Ички ишлар вазирлигида Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда ички ишлар органлари ходимлари, Тошкент давлат юридик  университети профессор-ўқитувчилари, таниқли санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятли, жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни тарбиялаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида эртамиз эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бир қатор қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани ва шу асосда изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани бунинг тасдиғидир. Хусусан, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ёшлар онгида миллий мафкурани мустаҳкамлаш, улар қалбида она-Ватан ва миллий истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кенг қарор топтириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини теран тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда соҳа ходимлари билимларини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда тизим ходимларининг маънавий ва сиёсий билимларини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини янада юксалтириш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар тайёрланди.

З. ХОЛТЎРАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn