Мактаб ярмаркалари — аҳолига қулайлик
  • 14 Август 2015

Мактаб ярмаркалари — аҳолига қулайлик

Самарқанд вилоятида ҳам янги ўқув йили олдидан анъанавий мактаб ярмаркалари ташкил этилди.

Умумтаълим мактаблари, бозорлар ҳамда аҳоли гавжум жойларда иш бошлаган мазкур кўргазма-савдоларда, асосан, маҳаллий тадбиркорларимиз томонидан тайёрланган 26 турдаги ўқув қуроллари, ўқувчи формалари ҳамда дарсликлар мақбул нархларда сотувга чиқарилмоқда. Бу эса ота-оналар ҳамда ўқувчилар учун катта қулайлик туғдираяпти.
Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Қўшработ, Ургут, Нуробод, Каттақўрғон каби туманларнинг олис қишлоқларидаги мактаблар ўқувчиларига хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган кўчма автоярмаркалар ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn