Қишлоқ аҳлига туҳфа
  • 08 Август 2015

Қишлоқ аҳлига туҳфа

Учқўрғон туманининг Қўғай қишлоғилик тадбиркор Анасбек Жўраев истиқлолнинг 24 йиллик байрами арафасида ҳамқишлоқларига тўй-тантаналар мажмуасини туҳфа қилди.

Унинг ўз жамғармаси ва банкнинг 100 миллион сўмлик кредити ҳисобига барпо этилган мазкур муҳташам бинодан замонавий тўйхона, гўзаллик салони ҳамда қаҳвахона ўрин олган. Шунингдек, тўй либослари дўкони ва бошқа сервис шохобчалари аҳоли хизматига шай қилиб қўйилди.
— Бу мажмуада 10 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди, — дейди гўзаллик салонида меҳнат қилаётган Зарнигор Жалилова. — Айниқса, хотин-қизларнинг қувонганини айтмайсизми?! Чунки улар яқингача сартарош хизматидан фойдаланиш учун туман ёки вилоят марказига боришга мажбур бўлишарди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn