Андижонда аквапарк очилди
  • 06 Август 2015

Андижонда аквапарк очилди

Андижон туманининг Ўрикзор даҳасида вилоятда ҳозирча ягона бўлган аквапарк очилди. Шу муносабат билан бу ерга вилоят фаоллари, қурувчилар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар йиғилди.

Икки гектар майдонни эгаллаган болалар кўнгилочар мажмуаси жаҳон андозалари даражасида барпо қилинди. Уни “Осиё мустаҳкам бунёдкори” МЧЖ мутахассислари қуриб, фойдаланишга топширди.
— “Тижорат банкининг 1,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредити эвазига барча юмушларни юқори савияда амалга оширдик, — дейди жамият раҳбари О. Маҳмудов. — Аквапаркда болажонлар айни ёз палласида мириқиб дам олиши учун барча шарт-шароит муҳайё этилган.
— Турли юртларда бўлганман ва бизнинг аквапарк жаҳон андозалари даражасида барпо қилинганини алоҳида қайд этмоқчиман, — дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, Андижон олимпия захиралари коллежининг оғир атлетика бўйича мураббийи Ойбек Турғунов. — Бу каби мажмуа болалар учун айни муддао бўлди.
Яна бир эътиборли жиҳати, аквапарк жойлашган даҳада кейинги бир неча йилда юзлаб намунавий уйлар, ўқувчи-ёшлар маркази, умумтаълим ҳамда мусиқа ва санъат мактаблари бунёд этилдики, буларнинг барчаси ҳудудга ўзгача файз бағишлади.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn