Диққат, танлов давом этмоқда!
  • 05 Август 2015

Диққат, танлов давом этмоқда!

“Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти “Энг яхши мақолалар ва фотосуратлар” танлови давом этаётганини маълум қилади.

Юртимизда энг улуғ ва энг азиз айём — Мустақилликнинг 24 йиллигини муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб, ушбу ҳужжат ҳар биримизни жонажон Ватанимиз тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишга ундаши шубҳасиз. Шу маънода, танловга тақдим этиладиган материаллар ва фотосуратлар (ёки материаллар ва фотосуратлар туркуми)да 24 йил мобайнида мустақил Ватанимизнинг ривожланишига йўналтирилган улкан ислоҳотлар ва бунёдкорлик фаолиятининг муҳим босқичлари акс эттирилиши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор йўналишлар рўёбига бағишланиб йўлланган мақолалар, ҳикоялар, лавҳалар, суратлар мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самарасини кўрсатиш, қолаверса, ибратли ишларни йўлга қўйган фидойи замондошларимиз сиймосини тасвирлашдек олижаноб мақсадга қаратилиши, шубҳасиз.
Танловга тақдим этиладиган материалларнинг ҳаётийлиги, ўқишлилиги, лўнда ва ихчамлигига эътибор қаратилади.

Танловга материаллар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

— муаллифлик ҳуқуқи учинчи шахсга берилмаган ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилмаган муаллифлик мақолалари (электрон ёки А4 форматдаги қоғозга чоп этилган нусхада);

— 2015 йилда jpeg форматда RGB ранглар текислигида суратга олинган, юқори сифатга эга ҳамда камида 2000 пиксель ўлчовдаги фотосуратлар электрон нусхаларда қабул қилинади. Тасвирларда рамкалар, ёзувларга йўл қўйилмайди. Фотосуратлар қисқа ва ишончли имзо билан тўлдирилиши керак.

Ижодий ишларни қабул қилиш 2015 йилнинг 1 декабригача давом этади.

Танловда қатнашиш учун материаллар ва фотосуратларга муаллиф ҳамда унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги маълумот, паспорт нусхаси ва телефон рақамлари илова қилиниши лозим. Энг яхши мақолалар ҳамда суратлар “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилади. Танлов натижаларини кўриб чиқишнинг сўнгги босқичида ҳакамлар ҳайъати томонидан мақолалар ва фотосуратларнинг уч нафар энг яхши муаллифи эълон қилинади. Улар махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

“Танлов учун материаллар” белгиси остидаги ижодий ишлар “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятига қуйидаги манзил бўйича юборилади: 100000, Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй ёки Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. электрон почтаси.
Телефонлар: (0-371) 233-52-55, 233-10-28.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn