Обод юртнинг бахтиёр ёшлари
  • 05 Август 2015

Обод юртнинг бахтиёр ёшлари

Жиззахда “Обод диёрнинг бахтиёр ёшлари” фестивалининг вилоят босқичи якунланди. Мустақилликнинг 24 йиллигига бағишланган ушбу тадбирда таниқли санъаткорлар, ёш ижрочиларнинг концерт дастурлари, театр ва кино актёрларининг чиқишлари, ёзувчи ҳамда шоирлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилди.

Иштирокчилар вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар билан танишдилар. Шунингдек, тадбир давомида ёшлардан иборат гуруҳлар томонидан уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари ҳолидан хабар олишга қаратилган “Нуронийлар эъзозимизда”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” лойиҳалари ҳам амалга оширилди.
Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида 7 минг иштирокчи қатнашган якуний тадбирда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими, академик ва халқ бадиий жамоалар дирекцияси хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.

Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn